Президентликка номзод жиззахлик сайловчилар билан учрашувда бу масалага алоҳида эътибор қаратди.

Мақсуда Ворисованинг сайловолди дастурида оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларни ижтимоий турар жойлар билан таъминлаш, аҳолининг даромадига қараб табақалаштирилган солиқ тизимини жорий этиш, асосий озиқ-овқатлар нархларини шакллантириш устидан давлат ва жамоатчилик назоратини қатъий ўрнатиш, қишлоқ туманларига саноатни олиб кириш масалалари асосий йўналишлар сифатида киритилган.

– Аҳолига давлат томонидан кафолатланган тиббий хизматлар кўрсатишни таъминлаш, шифокорларнинг иш ҳақисини 3 баробарга, ҳамшираларнинг ойлигини эса 2 баробарга ошириш, дорихоналар ва хусусий тиббий муассасаларга алоҳида ижтимоий ташкилот мақомини бериш, тиббиёт ходимларининг шаъни, қадр-қиммати ва соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича қонун қабул қилиш масалалари кечиктириб бўлмас вазифалар сирасига киради, -деди Мақсуда.Ворисова.

 

А.Қаюмов,

Жамшид Ёрбеков (сурат), ЎзА