Президентликка номзод Мақсуда Ворисова жиззахлик сайловчилар билан учрашувда сайловолди дастури билан таништираркан, мамлакатда ижтимоий тенгсизликнинг барча кўринишларига барҳам бериш, пенсия ҳисоблаш тартибини такомиллаштириш, аёлларнинг бола парваришидаги даврини иш стажига қўшиб ҳисоблаш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа тайинлаш, “Меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди.

 

А.Қаюмов,  

Жамшид Ёрбеков (сурат), ЎзА