Жиззах вилояти ҳокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Мақсуда Ворисова сайловчилар билан учрашди.

Учрашув Жиззах вилоятининг барча туман ва шаҳарлари сайловчилари билан видеоконференция орқали мулоқот тарзида ташкил этилди.

Халқ демократик партиясининг Жиззах вилояти кенгаши раиси, номзоднинг ишончли вакили Нуриддин Холматов сайловчиларга номзод Мақсуда Ворисованинг таржимаи ҳоли, меҳнат фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди.

Юзма-юз мулоқотда Мақсуда Ворисова сайловчиларни ўз сайловолди дастурининг устувор йўналишлари билан таништирди.

 

А.Қаюмов,  

Жамшид Ёрбеков (сурат),ЎзА