Фарғона вилоятидаги 11-Фарғона сайлов округида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш масалаларига доир йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда 11-Фарғона сайлов округи сайлов комиссияси раиси Эркин Нуралиев, комиссия аъзолари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари раҳбарлари, шунингдек, “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Фарғона филиали директори ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда муҳим сиёсий жараён – Президент сайловига тайёргарликнинг бориши юзасидан тегишли ахборотлар тингланди.

 

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат),ЎзА