“Миллий тикланиш” демократик партиясидан Президентликка кўрсатилган номзод Алишер Қодировнинг ишончли вакили Ҳамиджон Омонов иштирокида Асака туманида номзод дастури тарғиботи юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

– Педагогларга 50 ёшдан нафақага чиқиш ҳуқуқи берилиши, синф раҳбарлиги тарбия фани ўқитивчиларига тақсимланиши, уларга ортиқча вазифаларни юкланмаслиги кабилар ҳақида атрофлича гапирдилар.

Шундан келиб чиқиб, номзодимизнинг дастурида ҳам тарбия ва таълимга, яъни ҳаёт-мамот масаласига катта устуворлик берилган, – деди H.Omonov

Учрашувда Алишер Қодировнинг дастури мазмун-моҳияти, унинг муҳим йўналишлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Иштирокчилар саволларига жавоб қайтарилди.