Энг яхши интеллектуал мулк объектлари учун «best ip – 2018» танлови
Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги республикада энг яхши интеллектуал мулк объектларини аниқлаш ва ҳуқуқ эгаларини мукофотлаш орқали ихтирочилик ва илмий-техникавий ижодни рағбатлантириш, инновацион фаолликни ошириш, янги техника, технология ва рақобатбардош маҳсулотларни яратишга кўмаклашиш ҳамда ёшларнинг инновацион ишланмаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида:
“Энг яхши ихтиро”;
“Энг яхши фойдали модель”;
“Энг яхши саноат намунаси”;
“Энг яхши селекция ютуғи”;
“Энг яхши ЭҲМ учун дастур ва маълумотлар базаси”;
Танловга сўнгги 3 йил (2015-2017 йиллар) давомида муҳофаза ҳужжатлари олинган ва амалда сақлаб турилган ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари ҳамда маҳаллий муаллифлар (ҳуқуқ эгалари) томонидан яратилган ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базалари ҳамда селекция ютуқлари қабул қилинади.
Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2018 йилнинг 10 январидан 2018 йил 10 апрелига қадар қабул қилинади.
Танлов ғолиблари “26 апрель – Халқаро интеллектуал мулк куни” арафасида эълон қилинади ҳамда эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирланади.
Танлов иштирокчилари қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:
– ариза (танлов Низомининг 1-иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилган);
– муҳофаза ҳужжатларининг нусхаси;
– объектдан фойдаланиш далолатномаси ёки объектнинг фойдаланишга тайёрлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (тажриба ёки саноат синови далолатномаси, лицензия шартномаси, татбиқ қилиш далолатномаси ва ҳоказо).
100000, Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 59-уй (5-қават, Агентлик кутубхонаси).
Ҳужжатлар “Энг яхши интеллектуал мулк объектлари учун “Best IP – 2018” танловига” деб кўрсатилган ҳолда топширилиши лозим.
Кўриб чиқиш учун қабул қилинган ариза ва ҳужжатлар танлов иштирокчиларига қайтарилмайди ва уларга тақризлар берилмайди.
Танлов тўғрисидаги батафсил маълумотни Агентлик сайтидан (www.ima.uz) олиш мумкин.