“Янги Ўзбекистон” боғида давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тантанаси давом этмоқда.
Тантанали тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёев халқимизга давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан табрик йўлламоқда.
Давлатимиз раҳбари байрам табригида мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритди.
– Биз бугун халқчил ва демократик тамойилларга асосланган янги Ўзбекистон давлатини, эркин фуқаролик жамиятини барпо этмоқдамиз.
Шу мақсадда, аввало бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга энг муҳим вазифа сифатида устувор аҳамият қаратмоқдамиз.
Бугун дунё ва минт́ақамизда, чегараларимизда кескинлик, турли таҳдид ва хатарлар кучайиб бораётган бир шароитда бу масаланинг қандай беқиёс аҳамиятга эга эканини ҳаммамиз яхши тушунамиз.
Давлат ва жамиятимизнинг сиёсий-ҳуқуқий пойдеворини мустаҳкамлаш, мамлакатни модернизация қилиш, бу жараёнда парламент ва сиёсий партияларнинг ролини, жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган кенг кўламли демократик ислоҳотлар жадал амалга оширилмоқда.
Демократиянинг асосий талаби бўлган инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, сўз ва виждон эркинлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда.
Республикамизда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегия қабул қилинди. Кўп йиллардан буён жиддий муаммо бўлиб келган мажбурий ва болалар меҳнати тўлиқ тугатилди.
БМТнинг фуқаролик масаласи бўйича чақириғига жавобан 2020 йилнинг ўзида 50 мингдан ортиқ юртдошимизга Ўзбекистон фуқаролиги берилди.
Маълумки, мустақил ва куч́ли суд ҳокимияти инсон ҳуқуқлари, демократия ва қонунийлиќни қарор топтиришнинг асосий шартидир.
Бу йўналишдаги устувор вазифаларѓа доир 40 дан ортиқ қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди. Ҳозирги вақтда улар асосида жиддий амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ана шундай хайрли ишларимизнинг мантиқий давоми сифатида мен куни кеча Мустақиллик байрами муносабати билан яна бир муҳим фармонга имзо чекдим.
Ушбу ҳужжатга мувофиқ, озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмиш́ига чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 215 нафар шахс афв этилиб, ўз оиласи ва яқинлари бағрига қайтиш имконига эга бўлди, – деди давлатимиз раҳбари.
Тантанали байрам тадбири давом этмоқда.
ЎзА