Давлатимиз раҳбари раислигида давом этаётган селектор йиғилишида мутасаддиларга ҳар бир туманда узумчиликда касалликларни аниқлаш бўйича кўчма лабораториялар ва агрокимё хизматларини ташкил этиш, Маҳмуд Мирзаев номидаги ва бошқа илмий институтларнинг вилоятлардаги ерларининг 500 гектарида кафолатли ва сертификатланган узум кўчатлари етиштиришни йўлга қўйиш вазифаси топширилди.

Президентимиз энди токзорлар барпо этиш, эски боғ ва узумзорларни янгилаш учун алоҳида тизим жорий этилишини таъкидлади.

Унга мувофиқ, сертификатланган янги узум плантацияларининг ҳар бир гектарига 10 миллион сўмдан субсидия ажратилади. Шунингдек, кўчатчилик хўжаликлари (питомниклар) ташкил қилинган майдонларнинг ҳар бир гектари учун ҳам субсидия бериш тизими жорий этилади.

Янги токзорлар учун бир дона артезиан қудуқ ёки насос станцияси қуриш учун ҳар 10 гектарга 120 миллион сўмгача субсидия берилади, яъни субсидия бериладиган майдон ҳажми 3 баробарга камаяди (ҳозир энг кам майдон 35 гектар қилиб белгиланган).

 

ЎзА