Президент Шавкат Мирзиёев бугунги ёшлар ва талабалар форумида қайд этишича, маданият, санъат, илм-фан, таълим соҳасида ўз иқтидорини намоён этаётган ёшлар учун зарур шароитларни яратиш ҳудудлар, вазирлик ва идоралар раҳбарларининг асосий вазифаларидан бири бўлиши шарт.
Шунинг учун, Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон металлургия комбинатининг “Ёшлик оромгоҳи” негизида йил давомида фаолият юритадиган Республика иқтидорли ёшлар оромгоҳи ташкил этилади.
Оромгоҳ Президент, ижод ва ихтисослашган мактаблар агентлиги тасарруфида бўлиб, унинг барча харажатлари “Ўзметкомбинат” томонидан молиялаштирилади.
Бу масканда ёшлар йил давомида аниқ фанлар билан бирга, бадиий адабиёт, тасвирий санъат ва мусиқа бўйича билим ва малакасини оширади. Ҳар йили ушбу йўналишлар бўйича туман, шаҳар, вилоят ва республика миқёсида фестиваллар ташкил этилади.