Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумида мактабларда ўқувчиларни компьютердан шунчаки фойдаланувчи эмас, балки ундан даромад топадиган мутахассислар қилиб тайёрлаш зарурлигини таъкидлади.
Давлатимиз раҳбари қайд этишича, жорий йил якунига қадар умумтаълим мактабларини юқори тезликдаги Интернетга улаш ишлари якунланади. Республика бўйича қўшимча 5 мингта компьютер синфлари ташкил этилади.
Мактабларда ахборот технологиялари дарслари замонавий “Кэмбриж” дастурлари асосида йўлга қўйилади ва ўқитувчилар ҳам ушбу дастурлар асосида қайта тайёрланади.
Худди шундай тизим барча олийгоҳларда ҳам жорий қилинади.