Мамлакатимизда ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ва уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш Миллий банк ва унинг барча филиалларининг асосий вазифаларидан бўлади.
Бунда ёшларни бизнесга ўқитиш, “Лойиҳалар фабрика”ларида янги ғоялар асосида инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва молиялаштириш бўйича доимий ишлайдиган ҳамда ёшларга қулай ва қизиқарли бўлган янги тизимни яратиш зарур.
Шунингдек, банк томонидан хориждаги ёшларимизга Ватанимизга қайтиб ишлаш, ўз бизнесини ташкил этиш, уларни уй-жой шароитларига ёрдам бериш йўлга қўйилади. Ушбу ишларни молиялаштириш мақсадида, бюджетдан қўшимча 100 миллион доллар маблағ ажратилади.
Президент форумда Миллий банк, Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатасига нуфузли хорижий олийгоҳлар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ёшларни тадбиркорликка ўргатиш бўйича янги бизнес мактаб ташкил этиш топшириғини берди.
Келгуси йилдан ушбу бизнес мактабнинг барча ҳудудларда филиаллари очилади.
ЎзА