Ўзбекистонда ёшлар салоҳиятини ошириш ва бандлигини таъминлаш учун ахборот технологияларини ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилади.

Жорий йил якунига қадар Қорақалпоғистон, Андижон, Самарқанд, Сирдарё ва Навоийда ёшлар технопарклари фойдаланишга топширилади.

Келгуси йили Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Фарғона, Хоразм ва Сурхондарёда ҳам шундай технопарклар барпо этилади.

Шунингдек, ёшларнинг стартап ғояларини саралаб олишнинг очиқ-ошкора тизими йўлга қўйилиб, энг яхши лойиҳаларни молиялаштиришга келгуси йилда бюджетдан 100 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Вилоят ҳокимлари ёшларнинг “Бизнесга биринчи қадам” стартап лойиҳалари танловини жорий этиб, ҳар бир тумандан камида учтадан ғолибларга маҳаллий бюджетдан грантлар бериб боради. Битта грантнинг суммаси ўртача 50 миллион сўмни ташкил этади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлар ва талабалар форумидаги нутқида алоҳида қайд этди.

 

ЎзА