Давлатимиз раҳбари таъкидлашича, жорий йилда қишлоқларда яшаётган 230 мингдан ортиқ ишсиз ёшларга деҳқончилик билан шуғулланиш учун 61 минг гектар ер майдони ажратилди. Шунингдек, ғалладан бўшаган ерлардан яна 75 минг гектари 170 минг нафар ёшларга такрорий экин экиш учун берилди.

– Жорий йилда бошлаган ер ислоҳотимиз доирасида, пахта ва ғалладан қисқарадиган майдонларда озиқ-овқат экинлари етиштириш учун ерларни 10 йил муддатга ижарага бериш тизими йўлга қўйилади. Бу билан, вилоят ва туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари учун яна 500 минг нафар ёшларни доимий иш билан таъминлаш имконияти яратилади, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

ЎзА