Бу ҳақда Президентимиз вилоят фаоллари йиғилишида таъкидлади.

– Яна бир йирик лойиҳа – Бобур шоҳ кўчасининг икки қисмини боғлайдиган ва марказий темир йўл вокзали устидан ўтадиган 700 метр узунликдаги кўприк қурилади. Натижада масофа 5 километрга, вақт сарфи эса 25 фоизга қисқариб, Андижон аҳлининг неча йиллик орзу-ниятлари амалга ошади, – деди Шавкат Мирзиёев.