Андижон вилояти фаоллари йиғилишида давлатимиз раҳбари Президент Матбуот котиби Шерзод Асадовга Булоқбоши туманидаги йўл четидаги ишкомларни халққа кўрсатиш бўйича топшириқ берди.
– Олтиариқда деҳқончилик ривожланган деб кўп гапирамиз. Мана кеча кўрдик, Булоқбоши туманида йўл ёқасида қандай ишкомлар қилинган. Мени ёнимда кўп журналистлар юрибди, шуни халққа кўрсатинглар. Андижонда ҳам ўз ишининг устаси бўлган миришкорлар кўп, – деди Шавкат Мирзиёев.
ЎзА