Андижон фаоллари йиғилишида вилоятдаги ўзлаштирилмаган адир ерларда камида 500 гектар иссиқхона массивларини ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.

Ушбу ерларни ўзлаштириш, инфратузилма, иссиқхоналарни қуриш ва уларни аҳолига кредит асосида бериш учун 400 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

Вилоят ҳокимлигига 1 октябрга қадар иссиқхоналарни қуриб, аҳолига 10-15 сотихдан ажратиш ҳамда уларга маҳсулот учун буюртма берадиган ва сотиб оладиган экспортёрларни бириктириш вазифаси топширилди.

– Кеча биз бориб кўрган Пахтаобод туманидаги “Мега агро” инновацион корхонасининг экспортбоп маҳсулот етиштириш тажрибасини бошқа туманларда ҳам кенг жорий этиш зарур. Келгуси йилда ушбу корхона томонидан иссиқхона ускуналари ишлаб чиқаришни тўлиқ маҳаллийлаштириш чораларини кўриш керак, – деди давлатимиз раҳбари.

 

ЎзА