Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва хизматларни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда чорва, парранда ва балиқ маҳсулотларини кўпайтириш бўйича вазифалар ижросига бағишланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда

Давлатимиз раҳбари бир ой муддатда Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти фаолиятини қайта ташкил этиб, шароитимизга мос, наслли хонаки парранда зотларини яратиш бўйича топшириқ берди.

“Балиқсаноат” уюшмаси йил якунига қадар 400 минг тонна маҳсулот етиштиришга шахсан масъул этиб белгиланди.

– Жорий йил якунигача 317 та лойиҳани ишга тушириш орқали, 20 минг гектар янги майдонида балиқ етиштиришни йўлга қўйиш ва қўшимча 200 минг тонна маҳсулот олиниши шарт,– деди Президентимиз.

 

ЎзА