Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 14 май куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига ташрифи чоғида онкология тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Видеоселекторда касалликларни эрта аниқлаш мақсадида мобил бригадалар тузиш, хавф гуруҳига кирувчи аҳоли учун профилактик кўриклар ўтказиш зарурлиги таъкидланганди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва вилоят ҳокимлари, шифокорлар ўз ҳудудларида онкологик ва гематологик касалликларни даволашни яхшилаш бўйича таклифларини билдирган эди. Ушбу билдирилган таклифларга асосан саратон касалликларини эрта аниқлайдиган лабораториялар ташкил этиш, махсус онкомаркерлар текширувларини йўлга қўйиш мақсадида биринчилардан бўлиб Андижон вилоятига мобил маммограф олиб келинди. Эндиликда вилоятда ушбу касаллик билан азият чекаётган беморларни эрта аниқлаш ва даволаш тизимли самарали йўлга қўйилади.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА