Корея Республикасида 5 ойлик мавсумий ишларда (Е-8 визаси билан) вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги аёллар учун танлов ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди.

Бугун, 19 май куни Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида Корея Республикасида ишлаш истагида бўлган аёллар учун танлов бошланди.