Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Кенгаши томонидан “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан тармоқ касаба уюшмаси тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган фахрийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.

Фахрийларга Нукус шаҳар Кенгаши маблағлари ҳисобидан икки миллион сўмдан моддий ёрдам ва совғалар топширилди. Улар тармоқ касаба уюшмаси фаолиятининг ривожланишида муносиб ҳисса қўшгани эътироф этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар Кенгаши тассарруфидаги бошланғич касаба уюшмалари раислари лавозимларида меҳнат қилган айни пайтда нафақада бўлган кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларга Нукус шаҳар кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди.

 

Е.Қаноатов, ЎзА