Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлапберган Қайипбергенов 1929 йили 7 майда Кегайли туманида туғилган.

“Секретар”, “Муаллимга раҳмат”, “Сўнгги ҳужум”, “Совуқ томчи”, “Қорақалпоқ қизи”, “Маманбий афсонаси”, “Бахтсизлар”, “Гумроҳлар”, “Қорақалпоқ достони” икки жилдлик ва бошқа кўплаб ҳикоя, қисса ва романлар китоблари нашр этилган. Адибнинг деярли барча асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.

Унинг асарларида Орол фожиаси, минтақадаги экологик вазият, туркий тилли халқларнинг ўзаро қардошлигига алоҳида урғу берилган.

Адиб 2010 йил оламдан ўтган. Унинг номини абадийлаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, Нукус шаҳридаги катта кўчалардан бири Тўлапберган Қайипберганов номи билан аталади. Тошкентдаги Адиблар хиёбонида унинг муҳташам ҳайкали ўрнатилган.

Тўлапберган Қайипберганов таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан “Ижод” жамоат фонди томонидан қорақалпоқ насри карвонбошисининг танланган асарлари нашр этилган.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган, қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Телеграм: @UzA_pochta@Ikrom_Avvalboyev

E-mail: pochta@uza.uzuzauz@yandex.ru

Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

 

Сайтимизни кузатиб боринг!