Президентимизнинг «Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги Фармонига кўра, нодавлат тиббиёт ташкилотларига бир неча фаолият турлари билан шуғулланишга рухсат берилди.

Жумладан, 2021 йил 1 июлдан бошлаб нодавлат тиббиёт ташкилотларига:

махсус автотранспорт воситасида ташкил этиладиган «мобил тиббиёт» хизмати ёрдамида жойига чиққан ҳолда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш;

нодавлат тиббиёт ташкилотининг ўрта тиббиёт ходимларидан иборат «тиббий пункт»ларини ташкил этишга рухсат берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ушбу чора-тадбирларни амалиётга тўлиқ жорий этиш мақсадида нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун зарур шароитлар яратишга масъул этиб белгиланди.

 

ЎзА