Президентимизнинг «Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги Фармонига кўра, эҳтиёж мавжуд бўлган оғир шароитли туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларига малакали раҳбар ходимлар ва мутахассислар жалб қилинади.

Эндиликда оғир шароитли туман ва шаҳарлар тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари лавозимларига:

республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва уларнинг филиаллари, олий тиббиёт таълим муассасалари ва улар ҳузуридаги клиникаларнинг малакали раҳбар ходимлари ва мутахассисларини шартнома асосида муайян муддатга жалб қилинадиган бўлди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ушбу раҳбар ходимлар ва мутахассисларга асосий иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини тўлиқ сақлаган ҳолда улар жалб қилинган тиббиёт бирлашмаси раҳбари лавозимидаги ойлик иш ҳақини тўлиқ тўлаб бериш, ушбу харажатлар ҳамда уларнинг уй-жой ижараси тўловларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши белгилаб қўйилди.

 

ЎзА