Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Ибройим Юсупов 1929 йил 5 майда Чимбой туманида туғилган.
Ижодкорнинг “Бахт лирикаси”, “Кунчиқар йўловчисига”, “Ўйлар”, “Етти наво”, “Дала орзулари”, “Кўнгил кўнгилдан сув ичар”, “Тўмарис”, “Илҳом”, “Ташвишларга бой дунё”, “Тузли шамоллар”, “Кўнгилдаги кенг дунё”, “Беклигингни бузма сен…”, “Ҳар кимнинг ўз замони бор” номли шеърий китоблари ва “Танланган асарлар” тўпламлари нашр этилган.
Ибройим Юсупов “Эл-юрт ҳурмати”, “Дўстлик” орденлари билан ҳам мукофотланган.
Унинг шеърлари қозоқ, украин, белорус, грузин, латиш, болгар ва бошқа халқлар тилларига таржима қилинган. Шоир 2008 йил 24 июлда оламдан ўтган.
Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг махсус қарори билан Нукусда Ибройим Юсупов ҳайкали ва унинг номидаги ижод мактаби барпо этилди.