"Универсал" спорт саройида каратэ (WKF) бўйича ёшлар ўртасидаги V Марказий Осиё чемпионати якунланди

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази ҳамда Миллий каратэ федерацияси томонидан ўтказилган чемпионатда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Афғонистон спортчилари қатнашди.

Турли ёш тоифаларида ўтган баҳсларда Ш.Боймуҳамедов, Ф.Аҳмаджонов, А.Усмонов, М.Хўжақулов, И.Сатторов, Ҳ.Бадалова, Н.Муртазоева, М.Янгибоева, Г.Жолдасова, Б.Эгамбердиева, О.Солиева, Н.Тоҳирова каби истеъдодли каратэчиларимиз олтин медални қўлга киритди.

14.jpg
6.jpg
– Чемпионат ғолиблари сафидан жой олганимдан хурсандман, – дейди Бону Эгамбердиева. – Мақсадим – келгуси йилги спорт мусобақаларида ҳам муваффақиятли қатнашиб, тажрибамни янада оширишдир.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА