Пекинда дунёнинг бошқа ҳар қандай шаҳридан кўра кўпроқ миллиардерлар истиқомат қилади, деб ёзади “ВВС”.
Ўтган йили 33 нафар бўлган Хитой пойтахтидаги миллиардерлар сони бу йил 100 нафарга етган. Коронавирус билан муваффақиятли кураш, технология компаниялари ва фонд бозорининг ривожланиши Хитойда бадавлат одамларнинг кўпайишига асос бўлган. Бунгача миллиардерлари кўп шаҳар Нью-Йорк бўлиб, унда 99 нафар миллиардер бўлгани айтилганди.
Бадавлат одамлар сони 698 нафарга етган Хитой, 724 миллиардерли АҚШга яқинлашиб қолди. Учинчи ўринда Ҳиндистон қайд этилган, унда 140 киши миллиардер эканлиги айтилмоқда.