Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида 6 нафар ишсиз ёшга 6 гектар ер майдони ажратиб берилди.
– Менга ҳудуддаги “Айдосбийашамайли” фермер хўжалигига қарашли ер майдонидан бир гектар ер берилди, — дейди ёшлардан бири Расул Тинишбоев.
– Ер майдони экишга тайёр ҳолга келтирилган. Яқин кунларда шудгор қилиб, сабзавот ва полиз экинлари экишни бошлаймиз. Дала ишларида фермер хўжалиги раҳбари Айдос Ешимбетов яқиндан кўмак берар экан. Ер эгасининг тажрибаси янги иш бошида бизга катта мактаб вазифасини ўтайди.
Таъкидлаш жоиз, жорий йил бошидан буён мазкур лойиҳа асосида туманда 735 нафар ёшга деҳқончилик билан шуғулланиши учун 738,1 гектар ер майдони тақдим этилган. Ушбу саъй-ҳаракатлар ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш орқали улар турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган суратлар, ЎзА