Шавкат Мирзиёев бугун бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида “Тадбиркор оила”, “ёшлар” ва “аёллар” дастурларини бевосита маҳаллага боғлаб, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш кераклигини таъкидлади.
Бу орқали 500 минг нафар ёш ва 200 минг нафар аёлларни иш билан таъминлаш, “темир дафтар”га киритилган 300 минг нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш юзасидан топшириқлар берилди.
Бунинг учун жорий йилда “Тадбиркор оила” дастури доирасида ажратилиши лозим бўлган 6 триллион сўм 1,5 бараварга оширилиб, бу мақсадларга 9 триллион сўм маблағ йўналтирилади.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига вилоят ҳокимликлари билан бирга жорий йилда жами 128 та маҳаллада кичик саноат зоналарини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.
ЎзА