Пойтахтимиздаги Халқаро конгресс марказида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанли тадбир давом этмоқда.

Президентимиз ўз нутқида кейинги пайтда оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича самарали иш олиб борилаётганини қайд этди.

Буни ажралиш ёқасига келиб қолган, 23 мингга яқин оила яраштирилгани, ажримлар сони 3 мингдан

зиёдга камайгани ҳам, кўрсатиб турибди.

-Лекин бир аччиқ ҳақиқатни тан олишимиз керак. Бу рақамлар ҳамон юқори бўлиб қолмоқда, – деди Президент. – Оила – бу меҳр ва бахт қўрғони.

Оила бор экан, фарзанд деган бебаҳо неъмат бор, инсоний қадр-қиммат ва маънавият бор. Оилавий бахт бу – энг улуғ саодатдир.

З.Жонибеков, ЎзА