20-21-22 март кунлари иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар учун дам олиш куни бўлади.

2017 йилдан бошлаб Ўзбекистонда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш, дам олиш ва байрам кунларидан оқилона фойдаланишини таъминлаш мақсадида қўшимча дам олиш кунларини белгилаш анъанаси бошланган эди.

Шунга кўра, ЎзА Наврўз байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олиши тўғрисидаги маълумотларни яна бир бор эслатиб ўтади.

Наврўз байрамидаги дам олиш кунлари 2020 йил 3 декабрдаги ПФ-6122-сонли Президент фармони асосида белгиланади . Унга кўра, дам олиш куни 27 март — шанба кунидан 22 март — душанба кунига кўчирилди, 20 март — шанба, 22 март — душанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари этиб белгиланди.

Шундай қилиб, иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар Наврўз байрамида барча ходимларга қуйидаги саналар дам олиш куни ҳисобланади:

20 март – шанба (барча ходимлар учун дам олиш куни);

21 март – якшанба (Наврўз байрами);

22 март – душанба (27 март (шанба)даги дам олиш куни кўчирилган – барча ходимлар учун дам олиш куни).

27 март шанба куни барча ходимлар учун, жумладан ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимлар учун ҳам иш куни ҳисобланади.

Бундан ташқари, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрамида дам олиш кунларида алоҳида ўзгариш бўлмайди ва қуйидагича тартибга солинади:

6 март – шанба (фақат 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасидагилар учун иш куни);

7 март – якшанба (барча учун дам олиш куни):

8 март – (байрам, барча учун дам олиш куни).