Бугунги кунда барча соҳалар қатори нефть ва газ соҳасида ҳам ички туризмни ривожлантиришга кенг эътибор қаратилмоқда. Бу борада фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси билан таништириш борасидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ўзига хос аҳамият касб этмоқда.

8-март  – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Муборак” газни қайта ишлаш заводининг цех ва бўлимларида ишлаб чиқариш ҳамда жамоат ишларида илғор қатнашган бир гуруҳ хотин-қизлар Самарқанд шаҳрига икки кунлик саёҳатга юборилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати хабарига кўра, саёҳат давомида аёллар  қадимий Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари, жумладан, “Регистон” майдонидаги “Тилла Кори”, “Шердор”, “Улуғбек” мадрасалари, “Амир Темур” мақбараси, “Шоҳи Зинда” мажмуасида бўлди. Шунингдек,  Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг  “Ҳазрати Хизр” мақбараси ёнидаги қабрини ҳам зиёрат қилди.

Мазкур саёҳат тадбири “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида имтиёзли равишда ташкил этилди.

 

ЎзА