Юридик клиника

Савол: Ҳайдовчилик гувоҳномаси ёрдамида банк хизматидан фойдаланиш мумкинми?

Жавоб: Ҳа, мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган 7 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатга тегишли ўзгартиришлар киритилиб, унда фуқаролар паспорти билан бир қаторда идентификация ID-карта ёки миллий ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланган ҳолда банк хизматларидан фойдаланиши мумкинлиги белгиланди.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги «Ички ишлар органлари тизимида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш ва тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 6-бандига асосан янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига шахсни тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақоми берилган.

Демак, сиз ID-карта ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси ёрдамида банк хизматидан фойдаланишингиз мумкин.

Ушбу материал ТДЮУнинг «Юридик клиника»си талабалари томонидан ўқитувчилар назорати остида тайёрланди.

ЎзА