Қорақалпоғистон Републикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг 2021 йил 1 мартдаги қарори билан Сапаров Абдирахман Данабаевич Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси этиб тайинланди.

 

Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси экология қўмитасининг матбуот хизмати маълум қилди.

Абдирахман Сапаров шу кунга қадар Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти табиий фанлар факультети декани лавозимида фаолият юритган.