Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан 2020 йил декабрь ойида жаҳон тажрибаси ва аҳолининг ижтимоий сўров натижаларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасида “Истеъмол савати”нинг ҳисоб-китобини ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилди.

Ўрганишлар шуни кўрсатадики, “Истеъмол савати”нинг миқдори бир киши учун тахминан 2 157 000 сўмни ташкил этади.

“Истеъмол савати”га озиқ-овқат маҳсулотларидан: нон, ёрма ва дуккакли мевалар, гўшт, сабзавотлар, полиз, мевалар (цитрус мевалар ва зираворлар) сут маҳсулотлари, шунингдек ноозиқ-овқат (дорилар, косметика ва уй-рўзғор буюмлари) маҳсулотлари ва коммунал хизматлар, транспорт харажатлари ва қўшимча ўқув курслари ҳам киритилган.

Таъкидлаш жоиз, “Истеъмол савати” аҳолининг учта ижтимоий-демографик гуруҳи – меҳнатга лаёқатли аҳоли, нафақахўрлар ва болалар учун ишлаб чиқилиши керак. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси бир ойда ўртача меҳнатга лаёқатли шахс истеъмол қиладиган товар ва хизматларнинг қуйидаги рўйхатини тайёрлади.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

жамиятлари федерацияси Матбуот хизмати