Тестларни тайёрлаш ва уни фойдаланишгача етказиш жараёни қандай? ДТМ фақат олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичига кириш учун тест тайёрлайдими? Ўтган йилларда тизимда қандай ўзгаришлар бўлди? Миллий тест тизимига қачон тўлиқ ўтилади?

Шу каби кўплаб саволларга Давлат тест маркази томонидан ташкил этилган пресс-тур давомида жавоб берилди.

Кўпчиликка олий ўқув юртларига кириш, ўқитувчиларга устама бериш, чет тилини билиш даражасини аниқлаш каби имтиҳон тестлари қандай шароитда ва кимлар томонидан тузилиши, тестларнинг синовдан ўтказилиши ва жавоблар қандай текширилиши жараёни қизиқ.

Шу вақтгача тест тузилиши жараёнига боғлиқ ҳолатлар, тестологлар ҳақида ҳеч қандай маълумотлар очиқланмас эди. Сўнгги икки йилда мазкур жараёнлар ҳақида очиқ-ойдин маълумотлар тақдим этила бошланди.

Иккинчи бор ташкил этилаётган пресс-тур давомида ОАВ ходимларига соҳадаги ишлар, янгиликлар ва режалар хусусида маълумот берилди.

Қуйида ушбу пресс-тур жараёнидан олинган видео-лавҳа билан танишинг.

Барно Мелиқулова, Ёқубжон Мелибоев (видео), ЎзА