АҚШ Сенати Блинкенни давлат котиби лавозимига тасдиқлади.
Блинкен Байден билан анчадан буён бирга ишлаб келади. Барак Обама президентлиги даврида Жо Байден вице-президент эди. Ўшанда Блинкен АҚШ президентининг миллий хавсизлик бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари бўлган. Қолверса, худди шу даврда у давлат котибининг биринчи ўринбосари сифатида ҳам фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача Майк Помпео АҚШ давлат котиби эди.