Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида шу ҳафтада битта вилоят ҳокими ва битта вазир ишдан олинишини маълум қилди.

Лекин уларнинг исмлари ошкор қилинмади, дея хабар бермоқда ЎзА мухбири.

– Садоқати бор, лекин аравани торта олмаётгани учун ишдан оламан, эшитасизлар ҳали. Жонга тегди бунақа бюрократлар. Секин-секин биттадан вилоят ҳокими, туман ҳокими, вазирларни ҳам ишдан олиб, ўрнига ёш-ёш кадрларни қўяман. Қайси вазир аравасини тортмаётганини биламан. Бош вазирга айтганман, ўнта вазирни ишдан олишимиз керак, деб. Иккитаси ишдан олинди, лекин бу ҳали етарли эмас, – деди Президент.

ЎзА