Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 21-22 январь кунлари Бухоро вилоятида бўлди.
ЎзА ушбу ташрифга оид кичик фоторепортаж тайёрлади.
Ташриф давомида давлатимиз раҳбари Бухоро туманидаги «Бухоро Варнет» корхонаси фаолияти билан танишди.
Бугунги кунгача 10 миллион доллар ташқи инвестиция ўзлаштирилиб, 13 гектар майдонда иссиқхона қуриб битказилди, 260 дан ортиқ иш ўрни яратилди. Яна 17 гектарда қурилиш ишлари давом этмоқда.
Кейинги манзил Бухоро шаҳридаги давлат хизматлари маркази ва IT Park бўлди. Бу ерда “ягона дарча” тамойили асосида 130 дан ортиқ турдаги давлат хизматлари кўрсатилади. Кутиш залида китоблар жовони ташкил этилган.
Бинонинг иккинчи қаватида IT Park нинг Бухоро филиали жойлашган. Давлатимиз раҳбари IT Park даги ёшлар билан эсдалик учун суратга тушди.
ЎзА фотомухбири
Аъло АБДУЛЛАЕВ олган суратлар.