Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида бугун юз берган портлаш натижасида вафот этганлар бўйича янги маълумот берилди.
Аввалига 5 киши ҳалок бўлгани тахмин қилинган бахтсиз ҳодиса чоғида, энди 8 фуқаро оламдан кўз юмгани айтиляпти. Жароҳатланганлар эса 15 киши. “Al-Sumaria” телеканали мамлакат хавфсизлик хизматидаги манбага асосланиб шундай ахборот берган.
«Ал-Боб аш-Шаркий туманида террорчи-жиҳодчи томонидан уюштирилган ҳужум – портлаш ҳодисаси оқибатида 8 одам ҳалок бўлди, яна 15 фуқаро яраланди», – дейилган хабарда.
“INA” агентлиги мазкур воқеага оид хабарида кўнгилсизлик Тайаран майдонида кечганини қўшимча қилган.
ЎзА