Африка давлатлари вакциналарни пасайтирилган нархда олади, дейилади “Reuters”нинг Африканинг “Import-Export-Bank” маълумотига таяниб берилган хабарида.

Унга кўра, “Astrazeneca” швед-британ концерни Африка давлатларига 100 миллион бирликдаги вакцинанинг ҳар бирини уч доллардан сотади.

“BioNTech” ва “Pfizer”нинг 50 миллион вакцинаси 6,75 доллардан етказиб берилади, Европада эса бу вакцина учун 19 доллар, Исроилда 30 доллар тўланади.

Шунингдек, “Johnson & Johnson” компанияси ҳам 120 миллион бирликдаги вакцинани тенг ярмидан пастроқ нархда Африкага етказади.