Пекинда коронавируснинг бир қадар хавфлироқ деб ҳисобланаётган британча турига чалиниш билан боғлиқ илк ҳолатлар қайд этилди.

“Маҳаллий расмийлар Хитой пойтахтида вируснинг янги тури тарқалиши билан боғлиқ маълумотларни айтишди”, дейилади “Rosbalt.ru” хабарида.

Пекин таълим муассасаларидаги кузатилган ҳолатлардан кейин кескин чоралар кўрилиши назар тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус Хитойнинг Ухан шаҳридан дунёга тарқалган бўлиб, 2021 йилнинг январидан, яъни вирус тарқалишининг иккинчи тўлқинида “COVID-19” ўчоғи сифатида Цзилинь вилояти тилга олинмоқда.