АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп лавозимини тарк этиши арафасида махфий хизматга ярим йил давомида фарзандларини қўриқлашга кўрсатма берди, деб хабар тарқатди чоршанба куни CNN телеканали юқори лавозимли мулозим берган маълумотга таяниб.
Унинг айтишича, Трамп шу иш бўйича меморандумни имзолаган. Одатда бундай қўриқлаш 16 ёшгача бўлган болалар учун қўлланилади. Бу тоифага унинг фақат Бэррон исмли ўғли киради. Энди ушбу ҳужжатга биноан, бу ҳуқуқни унинг барча фарзанди, жумладан, Иванка, Дональд, Тиффани ва Эриклар ҳам олади.
Чоршанба куни АҚШ президентлиги лавозимини Жо Байден эгаллади. Трамп ва унинг рафиқаси Меланья Флоридага ўзларининг оилавий қароргоҳига жўнаб кетди.