АҚШ президенти Жо Байден инаугурацияда айтиладиган маърузани тўхтатиб, барчани пандемия қурбонлари хотирасига бир дақиқалик сукут сақлашга чақирди.

«Менинг президентлик лавозимидаги биринчи ҳаракатим, сизларни пандемия туфайли вафот этганларнинг хотирасини ёд этиб, бир дақиқалик сукут сақлашга қўшилишларингизни сўрайман. Улар 400 минг америкаликлар: оналар, оталар, рафиқалар, ўғиллар, қизлар, дўстлар, қўшнилар, ҳамкасблар”, дея таъкидлади Байден.

Шундан кейин маърузани тўхтатиб бир дақиқалик сукут сақлашга киришди.

ЎзА