АҚШ президенти лавозимини топширган Дональд Трамп бир неча соат олдин рафиқаси Мелания билан бирга вертолётга ўтириб, Оқ уйни тарк этди. “NBC News” телеканали ушбу жараённи трансляция орқали намойиш этди.

Трамп Мэриленд штатидаги Эндрюс авиа базаси орқали ўзининг давлат раҳбари сифатидаги сўнгги парвозини амалга ошириб, “Air Force One” ўчоғида Флоридадаги шахсий қароргоҳига етиб олади.

Бинобарин, кетар чоғи Американинг 45-президенти “улар (рафиқаси билан бирга) ҳали “қандайдир кўринишда” яна қайтишлари”ни таъкидлаган.

Ўз навбатида, “The Wall Street Journal” газетаси ходимлари Трамп билан боғлиқ яна бир қизиқарли маълумотдан хабар топишибди. Маълум бўлишича, 6 январь куни Капитолийда бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеалардан кейин Республикачилар партиясининг бир қатор юқори мартабали шахслари билан ораларидаги муносабат кескинлашгач, Трамп ўз тарафдорлари иштирокида бир масалани муҳокама қилган. Аниқроғи, улар белгиланган муддат тугагандан сўнг янги сиёсий куч ташкил этишга келишишган. Янги партиянинг номини «Ватанпарварлар партияси», деб номлаш режалаштирилгани ҳам айтилмоқда.

ЎзА