Японияда кучли қор бўрони юзага келиб, автомобиль йўлини ишдан чиқарди. Натижада 130 дан зиёд машина йиғилиб қолган. Расмий хабарга кўра, табиат ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 10 нафар фуқаро оғир тан жароҳати олди.
Бўрон кеча тушга яқин Мияги префектурасидаги Тохоку тезюрар йўлининг бир қисмини ёпиб кўйди. Тахминан 200 киши уюм ичида қолиб кетди. Ҳозир қутқарувчилар воқеа жойида ҳушёр туришибди, дейди расмийлар.
Сўнгги ҳафталар давомида Япония аҳли тез-тез қор ёғиб, бўрон кўтарилаётганига гувоҳ бўляпти. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида кутилаётган ёғингарчиликнинг ўртача миқдори одатдагидан икки баравар кўплиги айтилмоқда.
Мамлакат шимолидаги тезюрар йўлда олинган тасвир ноқулай об-ҳаво ён-атрофга жиддий талафот етказганидан гувоҳлик беради.
Қор Япониянинг тезюрар темир йўл тармоғининг бир қисмига ҳам таъсир кўрсатди, Тохоку минтақасида бир қатор поездлар қатнови бекор қилинди.
Маҳаллий матбуот хабар беришича, минтақада яқин 24 соат ичида 40 см (15 дюйм)гача қор ёғиши кутилмоқда.
Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, кун чиқар юртда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Мамлакат бош вазири Ёсихиде Суга аҳолини эҳтиёткорликка чақирди.
ЎзА