Трамп ўзининг сўнгги буйруқларидан бирида Европа ва Бразилиянинг аксарият ҳудудларидан ташриф буюрувчилар учун белгиланган тақиқларни бекор қилган эди.
Байден вакили эса ҳозир саёҳат чораларини енгиллаштирадиган вақт эмаслигини таъкидлади.
Маълумки, Жо Байден эртага куннинг иккинчи ярмида лавозимини бажаришга киришади. Айни пайт штатларда бор диққат-эътибор Трампнинг сўнгги ҳаракатларига қаратилган.
Инаугурация маросими олдидан Вашингтонда хавфсизлик кучайтирилган. Капитолий биноси атрофига Миллий Гвардиянинг минглаб захира аскарлари жойлаштирилди.
Дарвоқе, Федерал қидирув бюроси аҳолини экстремистлар томонидан бутун мамлакат бўйлаб норозилик намойиши уюштирилиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
ЎзА