Мексика президенти Aндрес Мануел Лопес Обрадор AҚШни иммиграция сиёсатида жиддий ислоҳотлар амалга оширишга чақирмоқда. Бунга қўшни давлат Гватемалада полиция томонидан минглаб муҳожирларга нисбатан амалга оширилаётган ҳаракатлар сабаб бўлгани айтилган.
Лопес Обрадор президент Жо Байден ушбу масала бўйича Мексика ва бошқа мамлакатлар билан ишлашга рози бўлишидан умидвор.
Маълумот учун, Гватурага асосан 7 мингга яқин муҳожир кириб келди. Улар аввал Мексикага саёҳат қилиб, охир-оқибат AҚШ чегарасига етиб боришга ишонч боғлашади.
Ҳар йили ўн минглаб Марказий Aмерика давлатлари муҳожирлари «Карвонлар» деб номланувчи гуруҳларда AҚШга, кўпинча, пиёда етиб боришга ҳаракат қиладилар.
Айтишларича, улар ўз мамлакатларидаги таъқиб, зўравонлик ва қашшоқликдан қочишмоқда. Ўтган йил ноябрда Марказий Aмерикада юз берган икки улкан довул кўплаб вайронагарчиликларга сабаб бўлди. Натижада айрим мамлакатларда шароит янада ёмонлашди.
Дарвоқе, Гватемалада душанба куни хавфсизлик кучлари Вадо Хондо қишлоғи яқинидаги лагерга жойлашган, тахминан, 4 мингга яқин гондураслик муҳожирлардан иборат карвонни тарқатиб юборишди.
Беҳрўз ХУДОЙБЕРДИЕВ, ЎзА