Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин шимолликлар етакчиси Ким Чен Ин билан Сеулда учрашишга умид билдирди.
“Yonhap News”нинг президент баёнотига асосан берган хабарига кўра, Жанубий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан исталган жойда ва исталган вақтда учрашишга тайёрлигини ҳамда КХДР етакчисининг тинчлик ва қуролсизланишга интилиш бўйича иродасида собит бўлишига ишонишини таъкидлаган.
Мун Чжэ Ин, шунингдек, Пхеньян ва Вашингтон ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолганидан сўнг кореалараро муносабатлар ривожи ҳам тўхтаб қолганидан хавотирини баён қилди.