Хитойнинг Тяньцзин вилоятида мутахассислар кутилмаган ҳолатни қайд этди.
Улар музқаймоқнинг бутун бир партиясидан коронавирус изларини аниқлашга муваффақ бўлди, дейилади “Sky News” хабарида.
Вирусологларнинг фикрича, музқаймоқда вируснинг аниқланиши унга касалликка чалинганларнинг тегинган бўлиши эҳтимоли билан боғлиқ.
Ахборот манбаларининг маълумотига қараганда, бу музқаймоқ тайёрланишида икки хорижий давлатдан келтирилган қуруқ сут маҳсулотидан фойдаланилган.
Музқаймоқ партияси мусодара қилинган. Ҳозирда зарарсизлантириш учун маҳсулотга алоқадор бўлган одамлар қидирилмоқда.