Европа Иттифоқининг фирибгарликни назорат қилувчи ташкилоти (OLAF) Фронтех чегара агентлиги устидан текширув ўтказди.

OLAF мухожирларни Европа Иттифоқи мамлакатлари қирғоқларига етиб келишини тўхтатишга қаратилган таъқиблар, нотўғри хатти-ҳаракатлар ва ноқонуний операциялар бўйича айбловларни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Euronews” телеканали хабар берди.

Aммо тергов давом этаётгани сабабли ташкилот бошқа изоҳ бермаяпти. Чунки бу терговдан кейинги суд ишларини юритиш, шахсий маълумотлар ва процессуал ҳуқуқларнинг махфийлигини ҳимоя қилиш учун ҳизмат қилади.

Бунга жавобан Фронтех “Euronews” телеканалига OLAF билан тўлиқ ҳамкорлик қилаётганини маълум қилди. Шунингдек, OLAFнинг Европа Иттифоқи агентликлари, муассасалари ва ташкилотларига ташрифи яхши бошқарувнинг одатий амалиёти экани ва бундай текширувлар ҳар қандай қонунбузарликнинг олдини олиши таъкидланган.

Бироқ, Еврокомиссия вакиллари тергов тўғрисида жим бўлиб қолишди. Маълумки, Фронтех халқаро ҳуқуқни бузганлик ва ёмон бошқарув тўғрисидаги айбловларга биринчи марта дуч келиши эмас.